Мазкур «Робинзон ҳикояси» машхур инглиз адиби Даниэл
Д еф о н и н г « Р о б и н зо н К р у зо н и н г ҳаёти ва аж о й и б
саргузаштлари» номли романининг қисқартирилган нусхаси
бўлиб, XX аср бошида Фозилбек Отабек ўғли томонидан ўзбек
тилига таржима қилинган. Ҳажман кичик бўлса ҳам, «ҳикоя»да
инсон турмуш тарзи , ҳаёт йўли ва м аъ н ав и й -ах л о қ и й
қарашларига доир муҳим масалалар қаламга олинади. Хусусан,
инсоннинг жамиятдан ажраб, якка-ёлғиз яш ай олмаслиги,
айниқса, фарзанд ўз ота-онаси кўрсатган тўғри йўлдан юриши
ва бошқаларга яхшилик қилиш и каби умуминсоний одоб
қоидаларига алоҳида урғу берилади.