Kitob haqida



Юксак маънавият - енгилмас куч

Ислом Каримов

Муҳтарам  ўқувчи,  Президентимиз  Ислом  Каримовнинг  ушбу 
китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб 
келган  маънавиятнинг  маъно-мазмуни,  унинг  инсон  ва  жамият 
ҳаётидаги  ўрни  ва  аҳамияти,  бу  мураккаб  серқирра  тушунчанинг 
назарий  ва  амалий  томонлари ҳар  томонлама  кенг  қамровли  фикр 
ва  хулосалар  орқали  таҳлил  этилади.  Айни  пайтда  истиқлол 
йилларида  юртимизда  миллий  маънавиятимизни тиклаш,  уни замон 
талаблари  асосида  ривожлантириш  бўйича  амалга  оширилаётган 
улкан  ишлар,  бу  борада  олдимизда  турган  мақсад  ва  вазифалар 
ҳақида  атрофлича фикр  юритилади. Бугунги мураккаб  глобаллашув 
даврида  маънавият  соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, 
халқимиз  маънавиятини  асраш  ва  юксалтириш,  айниқса  ёш 
авлоднинг  қалби  ва  онгини  турли  зарарли  ғоя  ва  мафкуралар 
таъсиридан  сақлаш  ва  ҳимоя  қилиш  масалаларига  алоҳида  эътибор 
қаратилади.