Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
асарларининг 1-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2016 -
2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг қўшма мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг
йиғилишларида, Ўзбекистон Республикаси Конституция-
сининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маро-
симда, турли соҳа вакиллари билан учрашувларда,
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари
кенгашининг 43-сессиясида, халқаро анжуманлар, тадбир
ва маросимларда сўзлаган нутқ ва маърузалари ҳамда
табриклари ўрин олган.